Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманган туманида пичоқдан яраланган сотувчи шифохонага ётқизилди

Наманган туманида пичоқдан яраланган сотувчи шифохонага ётқизилди

Шу йил 12 май куни соат 16:40 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1997 й.т. фуқаро Наманган туманида жойлашган савдо дўконида, ушбу дўконда сотувчи бўлиб ишловчи, Наманган туманида яшовчи, 1994 й.т. фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ош пичоқ билан қорин соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада, 1994 й.т. фуқаро қорин ўнг ёнбош соҳасидан қорин бўшлиғига кириб борувчи санчилган кесилган жароҳати, шок анемия оғир даражаси ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 14:36 19.05.2021. Ўқилди: 2330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!