Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди

Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди
Мамлакатимизда, хусусан Наманган вилоятида болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, юрак туғма нуқсони билан дунёга келган фарзандларни соғломлаштириш борасида дадил амалий қадамлар қўйилмоқда.
 
Қайд этиш даркор, шу йилнинг ўтган даврида Янгиқўрғон, Мингбулоқ, Чуст каби туманлардаги тиббиёт бирлашмаларида вилоят кардиология маркази шифокорлари билан ҳамкорликда қатор кардожарроҳлик амалиётлари ўтказилган эди. Энди бу изчил фаолият вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам йўлга қўйилди.
 
Конституция куни арафасида “Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Вилоят кардиология марказидан борган тиббиёт фанлари доктори А. Ҳикматов ва Н. Худойбердиевлар болалар тиббиёт маркази кардиожарроҳи Ф. Муқимов ҳамда амалиёт ҳамшираси Н. Аҳмедоваларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида юрак ҳасталигининг ўпка гипертензияси билан кечадиган турларида ўпка артериясида ривожланувчи ортга қайтмас ўзгаришлар бўлишини олдини олиш мақсадида ушбу жараён муваффақиятли амалга оширилди.

Қувонарлиси шундаки, айни пайтда бемор ўзини яхши ҳис этмоқда. Марказнинг малакали шифокорлари унинг соғайиши учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.

- Шифо масканимизда келажагимиз ворислари – болалар саломатлигини муҳофаза этиш учун имкониятлар кенгайтирилмоқда, - дейди Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидмарказ бош шифокори Абдумалик Раҳмонов. - Шу йилнинг ўзида кардиожарроҳлик, неонатал хирургия ва ўсмир қизларни соғломлаштириш бўлимлари очилди. Улар тажрибали ва юқори малакали тиббиёт ходимлари билан мустаҳкамланди. Қисқа вақт ичида ўнлаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилиб, ёш беморларимиз саломатлиги тикланди.

Manba: namnews.uz
Киритилди: 17:58 16.12.2018. Ўқилди: 2351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!