Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наҳотки?! Булар дунёдаги энг чиройли 5 та овоз!

Наҳотки?! Булар дунёдаги энг чиройли 5 та овоз!

Ҳаётимиздаги баъзи товушлар тинчланишга, ширин хаёллар суришга, ўтганларни ёд олишга, келажак ҳақида тасаввур қилишга ёрдам беради. Биз сўз юритмоқчи бўлган товушлар сизга, айнан, шундай кайфият улашишига ишонамиз.

Ёмғирнинг шитирлаши

Томдаги ёмғир товуши инсонни тинчлантирадиган энг яхши товушдир. Олимларнинг таъкидлашича, бу овоз олис ўтмишдаги аждодларимизнинг бизга йўллаётган “салом”и. Бундай дейилишига сабаб, йиртқичлар ёмғирда ов қилишмайди. Қадимда қабила бўлиб яшаган одамлар эса ёмғир вақтида бироз бўлса-да, хавфдан ҳоли бўлишган. 

Шунга кўра, ёмғир овози ухлашга яхши ёрдам беради (яъни ўтмишда хавфдан ҳоли бўлган одамлар, бемалол, ухлашган). Шундай қилиб, агар сиз ухлашга қийналаётган бўлсангиз, ушбу куй остида мизғиб олишга ҳаракат қилинг.

Денгиз шовқини

Бу овоз табиий тинчлантирувчи ҳисобланади. Денгиз товушидан асаб касалликларини даволашда ишлатилиши ҳам бежиз эмас. У ҳатто депрессияни даволай олади.

Оқаётган сув

Агар денгиз овозини ёқтирмасангиз, уни бошқа ҳар қандай сув товуши билан алмаштиришингиз мумкин. Оқаётган сувнинг ҳар қандай шовқини асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади. Айтганча, шунинг учун ҳам дизайнерлар уйда ёки идорада декоратив шаршара ўрнатишни тавсия қилишади.

Мушукнинг хуруллаши

Мушукларнинг хуруллаган овози 20-40Hz оралиғида янграйди. Айнан, шу частота ультратовушнинг ижобий таъсирига ўхшаш терапевтик хусусиятга эга. Ҳаттоки тиббиётда бу овоз стрессга қарши курашишга ёрдам берувчи фелинотерапия сифатида қўлланилади.

Қор ғичирлаши

Қишни яхши кўриш учун яна битта яхши сабаб бор – бу янги ёққан қордан юрганда чиқадиган товуш. Албатта, шаҳарда бундай тоза, беғубор қор топиш осон эмас. Шундай экан, ўзингиз учун вақт топиб тоғ ёнбағирларига саёҳат қилинг. 

 

Киритилди: 09:35 09.12.2019. Ўқилди: 4069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!