Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Набиуллина нархларни сунъий чеклашга қарши чиқди

Набиуллина нархларни сунъий чеклашга қарши чиқди

Россия Марказий банки раҳбари Элвира Набиуллина нархлар ўсишини маъмурий усуллар билан узоқ муддат чеклашга қарши эканини билдирди. Унинг таъкидлашича, бундай чоралар фақат истисно ҳолатларда ва қисқа муддатга қўлланилиши мумкин.

Набиуллинага кўра, ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархи кескин ошганида давлат томонидан нуқтавий аралашув ўзини оқлаши мумкин, аммо бу амалиёт доимий тус олмаслиги лозим.

Унинг сўзларича, нархларни узоқ вақт сунъий равишда ушлаб туриш ишлаб чиқарувчилар учун жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Чунки ишлаб чиқариш харажатлари ошиб бораётган бир пайтда маҳсулот нархини ошириш имкони бўлмаса, корхоналар ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришга мажбур бўлади.

Натижада инфляция пасайиши мумкин, аммо бозорда товарлар тақчиллиги юзага келади.

Набиуллина бу ҳолатни 1980-йиллардаги тажриба билан қиёслаб, ўша даврни эслайдиганлар бундай хатоларни такрорлашни истамаслигини таъкидлади.

Марказий банк раҳбари аввал ҳам нархларни маъмурий тарзда чеклаш хавфлари ҳақида огоҳлантирганини эслатди. Унинг фикрича, жумладан, нархларни музлатиб қўйиш каби чоралар иқтисодий механизмлар самара бермай қолгандагина ва энг сўнгги восита сифатида қўлланилиши мумкин.

Киритилди: 08:15 25.07.2026. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!