Бугун 7 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

«МЮ» «Астон Вилла»га ютқазса, тен Ҳаг истеъфога чиқарилиши мумкин

«МЮ» «Астон Вилла»га ютқазса, тен Ҳаг истеъфога чиқарилиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» «Астон Вилла»га ютқазса, Эрик тен Ҳаг истефога чиқарилиши ва унинг ўрнига Руд ван Нистелрой вақтинчалик мураббий этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга таяниб, ESPN хабар берди.

Манкунианликлар бугун, 6 октябр куни АПЛнинг 7-тури доирасида сафарда Бирмингҳэм клубига қарши баҳс олиб боради.

6 та турдан сўнг нидерландиялик мутахассис бошчилигидаги «МЮ» турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Европа Лигасининг 2-туридан кейин эса «қизил иблислар» 2 очко билан 36 жамоа орасида 21-поғонада бормоқда.

Киритилди: 23:25 06.10.2024. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!