Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Музейдаги экспонатни сохтасига алмаштирган ходимга жазо тайинланди

Музейдаги экспонатни сохтасига алмаштирган ходимга жазо тайинланди

Ўзбекистон давлат санъат музейидаги “Сўзана” XIX-XX асрларга тегишли санъат асари ҳисобланади. Ушбу экспонатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш бўйича 2014 йил Маданият вазирлиги томонидан ўтказилган инвентаризация жараёнида санъат асари аслига мос келмаслиги аниқланган.

Инвентаризация натижаларига кўра Ўзбекистон давлат санъат музейининг ўша даврдаги Бош муҳофизи М.Усмонов томонидан асарнинг сохтасига алмаштирилганлиги маълум бўлган. Сўзананинг аслига мос келмаганлиги тўғрисида 2014 йил 28 май куни 4-сонли далолатнома тузилган.

Бу ишлар юзасидан ваколатли давлат ташкилотлари қарори асосида хукм чиқарилган, Бош муҳофизга 9 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

Ҳозирда рестетуция (хориждан қайтариш) чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 13:19 24.02.2020. Ўқилди: 1674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!