Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мўйноқдаги каналда чўкиб кетган икки бола ҳақида қўшимча маълумот

Мўйноқдаги каналда чўкиб кетган икки бола ҳақида қўшимча маълумот

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида икки ўсмир каналга чўкиб кетгани ҳақида хабар бергандик. Қорақалпоғистон прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 2 июнь куни соат 14:00 чамасида Мўйноқ тумани Уббиниязов кўчасида яшовчи ака-укалар – Ж.Р (2009 йилда туғилган) ва Ж.Д. (2010 йилда туғилган) шу тумандаги «Мадели» ОФЙда яшовчи Н.Қ.нинг уйига меҳмонга бориб, ушбу қишлоқдаги «Қипшақдарё» каналига чўмилаётган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.

Шу пайт канал ёнидан ўтиб бораётган қишлоқ одамлари болаларни сувдан чиқариб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган, лекин тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан иккала бола ҳам вафот этган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Мўйноқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:48 03.06.2021. Ўқилди: 3420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!