Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мутахассис қандай бодроқ фойдали эканини айтди

Мутахассис қандай бодроқ фойдали эканини айтди

Парҳезшунос шифокор Маргарита Арзуманян бодроқнинг (попкорн) фойдали хусусиятларини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, маккажўхори доналари таркибида кўп клетчатка, ўсимлик оқсили ва витаминлар бор. Мутахассиснинг таъкидлашича, клетчатка очлик ҳиссини камайтиради ва ичак перисталтикаси (ошқозон ва ичакларнинг тўлқинсимон керилиш ёки сиқилиш ҳаракатлари)ни яхшилайди.

“Бодроқ чиндан ҳам фойдали маҳсулот, бироқ уни уй шароитида тайёрлаган маъқул. Бунинг учун янги зайтун ёғи ва камроқ туз ва шакардан фойдаланиш лозим”, - дейди мутахассис.

Парҳезшунос тайёр бодроқни истеъмол қилмасликни тавсия қилди. Чунки бундай маҳсулот таркибида шакар ва бошқа зарарли қўшимча моддалар кўп.

Киритилди: 07:14 08.02.2023. Ўқилди: 2449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!