Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мутасаддиларга республика, вилоят, туманга йўлланма бериладиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш топширилди

Мутасаддиларга республика, вилоят, туманга йўлланма бериладиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш топширилди

Ҳудудларда юқори технологик операцияларни ўтказиш имконияти бўлсада, беморлар ҳали ҳам Тошкентга келаётгани қайд этилди. Мисол учун, ўтган йили юрак ишемик касаллиги бор беморларга кўрсатилган коронарография ва стентлаш амалиётининг 80 фоизи Тошкентда бажарилган.

Жарроҳлик амалиёти талаб қилмайдиган юрак ишемик касаллиги бор беморларни ҳам пойтахтга келиши камаймаган.

Эски “ордер” тизимидан воз кечилиб, имтиёзли тоифадаги шахсларни “электрон йўлланма” орқали даволашга ўтилганига икки йил бўлди.

Лекин республика марказларининг бирортаси беморларнинг вилоят ёки туманда қолиб даволанишидан манфаатдор эмаслиги танқид қилинди. Сабаб – маблағнинг асосий қисми ҳалигача республика марказларига ажратилмоқда.

Шу муносабат билан республика марказларида бюджет ҳисобидан фақат юқори технологияли мураккаб амалиётлар ўтказилиши белгиланди. Туман ва вилоятда бемалол қилиш мумкин бўлган амалиётлар учун республика марказларига йўлланма берилмайди.

Мутасаддиларга республика, вилоят, туманга йўлланма бериладиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш топширилди.

Киритилди: 15:36 07.05.2025. Ўқилди: 822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!