Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Мусулмонларнинг қотили устидан якуний қарор чиқарилади

Мусулмонларнинг қотили устидан якуний қарор чиқарилади

Бугун Гаагадаги БМТ судида босниялик серблар етакчиси Радован Каражич устидан якуний қарор чиқарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда azon нашри хабар тарқатди.

Уч йил муқаддам собиқ Югославия бўйича халқаро трибунал уни 40 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор қилган эди. Каражич бир қатор жиноятларда, хусусан, Сребреницадаги геноцидда айбдор деб топилган.

Бироқ Каражич айбини тан олмади ва халқаро трибунал қарори сиёсий важларга боғлиқ эканини айтиб, қарор устидан шикоят қилди. Ўз навбатида айблов томони ҳам қарордан мамнун эмас: Каражичнинг бир умрга озодликдан маҳрум этилишини истаяпти.
73 ёшли Радован Каражич 13 йил давомида қочиб юрган ва 2008 йилда Белградда қўлга олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1995 йилнинг июлида Босниянинг Сребреница шаҳрида камида 8372 нафар мусулмон серб ҳарбийлари томонидан шафқатсизларча қириб ташланган.

Киритилди: 14:02 20.03.2019. Ўқилди: 3451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!