Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мусулмонларни камситган компания 5,5 миллион доллар товон пули тўлайди

Мусулмонларни камситган компания 5,5 миллион доллар товон пули тўлайди

АҚШда чўчқа, мол ва товуқ гўшти ҳамда гўшт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича иккинчи ўринда турадиган компания мусулмонларни камситгани учун 5,5 миллион доллар тўлайди. Узоқ давом этган суд айбловига кўра, JBS компанияси Колорадо штатидаги заводида мусулмон ишчиларини таҳқирлаб келган.

Тенг ҳуқуқлар асосида ишга ёллаш бўйича АҚШ комиссияси Денвер шаҳридаги федерал судга 2010 йилда даъво аризасини киритган эди. Унда қайд этилишича, JBS маъмурияти ишчиларини мусулмон, сомалилик иммигрант ва қора танли бўлгани учун камситган. Ҳожатхоналардан фойдаланишни тақиқлаб қўйган. Бошқалардан кўра кўпроқ иш юклаб, оғир шартлар билан қийнаган.

Комиссиянинг 9 июнь куни берган баёнотига кўра, JBS дискриминация нишонида бўлган қарийб 300 нафар ишчига жами 5,5 миллион доллар тўлайди.

ЖБС матбуот котиби Никки Ричардсоннинг таъкидлашича, компания маъмурияти айбловни тан олмаган. Иш жараёнида дискриминацияга йўл қўйилмайди. Этник ва диний толерантлик, тенглик таъминланган.

Суд айбловида қайд этилишича, JBS мусулмон ходимларнинг белгиланган танаффусларда ибодат қилишига тўсқинлик қилган, ҳожатхонадан фойдаланишни тақиқлаган.

2008 йилнинг Рамазон ойида ифторлик учун сув бермаган. Таҳорат олиш имконини йўққа чиқариш учун сув таъминотини тўхтатиб қўйган. Кўплаб ходимларни мусулмон бўлгани учун ишдан бўшатган.

Киритилди: 04:00 12.06.2021. Ўқилди: 1818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!