Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Мусулмонлар идораси: доллар ошиши, нархлар қимматлашиши гуноҳларимиз сабаблидир

Мусулмонлар идораси: доллар ошиши, нархлар қимматлашиши гуноҳларимиз сабаблидир

Ўзбекистон мусулмонлар идораси кун сайин доллар курси ошиб бораётганини, нархлар қимматлашаётганини халқ орасида гуноҳлар кўпаётгани билан изоҳлади.

Идоранинг расмий нашри бўлмиш muslim.uz сайтида эълон қилинган "Доллар нархи ошдими?" мақоласида шу кунларда доллар 9000 сўмдан ошгани одамларни хавотирга солаётгани, бундай хавотирлар Аллоҳ таолога бўлган таваккулнинг озлигидан келиб чиқиши айтилган.

"Ҳа, доллар ошди ва бунинг эвазига нархлар қимматлади. Лекин ризқ Воҳид, Қаҳҳор, Раззоқ бўлган Зотнинг зиммасида. Доллар пайдо бўлмасидан олдин одамлар очликдан ўлаётганмиди?! Юртларда қаҳатчилик бошланганмиди?! Доллар нима у?! Банданинг ризқини белгилаб берадиган, унинг оч қолиш ёки қолмаслигини ҳал қилиб берадиган кучми?! Биз мусулмонмиз! Мусулмон одам “Менинг ризқимни Роббим беради” деган эътиқодда бўлиши керак!", – дейилади мақолада.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлаган мақолада халқ бошига тушаётган мусибатлар, нархларнинг қимматлаши каби муаммолар одамлар содир этган гуноҳларимиз сабабли бўлиши айтилган. Муаллифнинг фикрича, шу боис ихлос билан “Астағфируллоҳ”ни кўп айтиш керак.

"Агар махлуқларнинг ризқи долларга боғлиқ бўлганида, доллар ошган пайтда осмонда парвоз қилаётган қушлар, денгизда сузиб юрган балиқлар ва қуруқликдаги барча жонзотлар очликдан ўлиб кетган бўларди", – деб хулоса қилади муаллиф.

Киритилди: 07:30 17.08.2019. Ўқилди: 4183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!