Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Мустақиллик куни муносабати билан неча кун дам оламиз?

A A A
Мустақиллик куни муносабати билан неча кун дам оламиз?

Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан 2018 йилда халқ 5 календар куни давомида дам олади, дея хабар бермоқда «daryo.uz». Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 декабрь кунги «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

Мустақиллик байрами арафасида 5 ва 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш кунлари фарқланади.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади (5 кун кетма-кет):

  • 31 август – қўшимча дам олиш куни;
  • 1 сентябрь – Мустақиллик байрами;
  • 2 сентябрь – якшанба;
  • 3 сентябрь – кўчирилган дам олиш куни;
  • 4 сентябрь – кўчирилган дам олиш куни.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади (3 кун кетма-кет):

  • 31 август – қўшимча дам олиш куни;
  • 1 сентябрь – Мустақиллик байрами;
  • 2 сентябрь – якшанба.
Киритилди: 09:10 07.08.2018. Ўқилди: 2323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар