Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мурод Хонтўраев қасддан ўлдириш учун пичоқландими ёки?

A A A
Мурод Хонтўраев қасддан ўлдириш учун пичоқландими ёки?

Кеча, 26 ноябрь куни тушдан кейин “Осиё айиғи”,  спортчи Мурод Хонтўраев Тошкентда жойлашган “Тошкент» савдо мажмуаси яқинида пичоқлаб кетилгани ҳақида тезкор хабар бердик.

Спортчи зудлик билан воқеа жойига яқин бўлган Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасининг Хирургия бўлимига жойлаштирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, тананинг сон ва думба қисмига пичоқ урилгани айтилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов устидан эса прокуратура назорати ўрнатилгани таъкидланган.

Мурод Хонтўраев ўз офисида икки нафар таниши билан суҳбатлашиб турганида, тасодифан тахминан 10 киши кириб келади ва ўртадаги ўзаро низо жараёнида Муродга бир неча бор пичоқ тиқилади.

Пичоқ асосан сон ва думба қисмга урилганидан тахмин қилиш мумкинки,  Муродга қасд қилганлар уни ўлдириш учун эмас,  балки шунчаки қўрқитиб қўйиш учун тананининг асосан қон чиқмайдиган ва кишини ўлимга олиб келмайдиган қисмларига пичоқ уришган.

Тахмин қилиш мумкинки,  пичоқ агарда жигар,  юрак,  ўпка ва қорин қисмга урилганида киши ўта оғир жароҳат олиб,  натижада вафот этиши ҳам мумкин. Хайриятки,  ҳозирда Муроднинг саломатлиги ёмон эмас.

Бу пичоқлаш ортида олдинги ўзаро келишмовчиликлар турган деган тахмин илгари сурилмоқда.

Manba: 7news.uz

Киритилди: 16:10 27.11.2018. Ўқилди: 3657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!