Бугун 20 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мурод Абдуазимов Бўка тумани ҳокими этиб тайинланди

Мурод Абдуазимов Бўка тумани ҳокими этиб тайинланди
Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги мақсад ва вазифаларнинг ижроси юзасидан таҳлилий маъруза қилди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. ​Бўка тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Сардор Исоқулов аввалроқ бошқа ишга ўтиши муносабати билан мазкур лавозимдан озод этилган эди. ​Зойир Мирзаев Бўка тумани ҳокими лавозимига айни пайтда "Агробанк" АТБ Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Абдазимов Мурод Илҳомович номзодини тавсия қилди. ​Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши Мурод Абдазимовни туман ҳокими этиб тасдиқлади.
Киритилди: Бугун 12:44. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!