Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Муқаддам жиноятга қўл урган амалдордан 1,1 млрд. сўмлик зарар ундирилди

Муқаддам жиноятга қўл урган амалдордан 1,1  млрд. сўмлик зарар ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ҳукмига асосан қарздор ташкилот жамият раҳбари Х.А жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги “Фискал хотирага эга бўлган назорат касса машиналарининг қўлланилишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги 306-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”нинг 6, 21, 22, 23 ва 189-бандлари талабларига зид равишда жамият томонидан сотиб олинган 7 млрд. 469 млн. сўмлик товар-моддий бойликларнинг савдосидан келиб тушган нақд пул маблағларини тегишли банк муассасасига кирим қилмаган.

Шу сабабли, савдо қоидаларини жуда кўп миқдорда бузиб, мазкур солиқ солинадиган объект ва базани қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида тегишли тартибда акс эттирмаганлиги учун ташкилот раҳбарига нисбатан 1 млрд. 120 млн. 360 минг сўм жиноят натижасида етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ижро хужжати 06.01.2023 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиси Д.Йулдошев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 1 млрд. 120 млн. 360 минг сўм жиноий зарар суммалари тўлиқ ундирилиб, ундирувчи Чилонзор туман ДСИга ўткизилиб, давлат фойдасига йўналтирилди.

Киритилди: 21:48 23.03.2023. Ўқилди: 1824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!