Бугун 20 октябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Муниса Ризаева: "Куч бер!"

Муниса Ризаева: "Куч бер!"

Хонанда Муниса Ризаева сўнгги кунларда қизғин ижод билан банд. Бунга охирги кунларда тақдим этилаётган ижодий янгиликлар яққол мисол бўла олади. Ана шундай яна бир қайноқ ижодий хабарни у мухлислари билан бўлишди.

"Бугун менинг янги "Куч бер" номли қўшиғим учун видеоклип суратга олиш ишлари бўлиб ўтди. Бу бирор инсонни ким эканлиги билан шахсан қизиқмасдан туриб, уни тан олмай, миш мишларга ишонадиганлар ёнида ҳукм чиқарадиган одамлар ҳақидаги қўшиқ.

Бахтли инсон ҳеч қачон бировга ёмонлик тиламайди. Бундай ишларни фақатгина қалбан касал бўлганлар бажара олади." дейди қўшиқ ҳақида маълумот берган хонанда Муниса Ризаева. Юқорида келтирилганидек, қўшиқ мавзуси жиддий ва инсонларни ўйлантирадиган. Умид қиламизки, тарона кўпчиликка ёқадиган ва тарбиявий аҳамияти ва юки юқори бўлган ижод маҳсулларидан бири бўла олади. 

Манба: popcorn.uz

Киритилди: 07:15 05.10.2019. Ўқилди: 2361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!