Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Муниса Ризаева «Энг яхши эстрада хонандаси» деб топилди

Муниса Ризаева «Энг яхши эстрада хонандаси» деб топилди

«Халқлар дўстлиги» санъат саройида телевидение, кино, санъат ва маданият соҳаси вакиллари учун «Ёшлар» ва «Менинг юртим» телеканаллари томонидан ташкил этилган «Олтин кабутар—2019» тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад хабар бермоқда.

Хонанда Муниса Ризаева  67 та овоз билан «Олтин кабутар—2019» тақдимотида «Энг яхши эстрада хонандаси» номинацияси ғолиби бўлди.

Хонанда Сардор Таиров Муниса Ризаевадан саккизта кам овоз тўплагани учун номинациянинг 2-ўрнига лойиқ кўрилди.

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг кичик ўғли Зоҳиршоҳ Жўраев 3-ўринга муносиб кўрилди.

Киритилди: 14:10 05.12.2019. Ўқилди: 2895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!