Бугун 21 март, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Мўминнинг наздида вақтнинг қадри

Мўминнинг наздида вақтнинг қадри

Бизга вақтни неъмат қилиб берган ва уни қадрлашни англайдиган ақл ато этган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Вақтни тўғри тасарруф қилишни ўргатган ва омонатни ҳаққи билан адо этган Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин.

Ўтаётган ҳар бир лаҳза бизга ато этилган умрнинг бир қисмидир. Умр, ҳаёт инсон учун берилган макон ва замондир. Бугунги кунимизга назар ташласак Бухорий, Термизий ва Навоийлар каби вақтни ҳақиқий қадрлаган улуғларнинг авлодлари сифатида биз вақтни қадрламай қўйдик. Ҳозирги даврда кимнингдир ойнайи жаҳон қаршисида кўп қолиб кетиши, уяли алоқа воситалари ёки компьютер билан овора бўлиб қолиши, дунё учун ҳам охират учун ҳам манфаат бермайдиган турли суҳбат ва кўнгил очар тадбирлар вақтни қадрига етмаётганимизга яққол далилдир.

Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Мулк сурасининг иккинчи оятида шундай марҳамат қилади: У (Аллоҳ) ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигини билиш учун яратгандир, ... . Ояти калиманинг далолати, бу ҳаётнинг имтиҳон эканлигини яъни, унинг ҳар лаҳзасидан унумли фойдаланиш билан Аллоҳ таолонинг наздида Унинг муҳсин бандаларидан бўлишимиз мумкинлигини кўрсатади.

Ибн Аббос розайаллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Икки неъмат борки кўп инсонлар улардан маҳрумдир (улар): Соғлик ва бўш вақтдир. (Бухорий ривояти).

Юқоридаги оят ва ҳадисдан кўриниб турибдики, вақтнинг қадрига етиш нечоғлик саодат бўлса, уни қадрламаслик шунчалик бадбахтликдир.

Азиз диндошим! Аллоҳ азза ва жалланинг улуғ неъмати бўлмиш вақтни қадрлайлик.

  • Ўзимизга назар ташлайлик ...
  • Ўтган ва ўтаётган умримизга назар ташлайлик ...
  • Кунларимизга керак бўлса, ҳар бир лаҳзамизга назар ташлайлик. Нима ютдик-у, нима ютқаздик...
  • Manba: azon.uz
Киритилди: 22:30 14.03.2019. Ўқилди: 558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!