Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мужтабо Хоминаий АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида енгил жароҳатланган

Мужтабо Хоминаий АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида енгил жароҳатланган

Бу ҳақда CNN Эрон ҳукуматидаги манбасига таяниб хабар бермоқда.

"Эроннинг янги олий раҳбари Мужтабо Хоминаийнинг оёқ панжаси синган, юзида кўкаришлар бор", — деди телеканал манбаси.

"Мен жаноб Мужтабо Хоминаий жароҳат олгани ҳақидаги хабарларни эшитдим. Шундан сўнг танишларим ва яқинларим билан боғланиб, вазиятни сўрадим. Худога шукур, у соғлом, ҳеч қандай муаммо йўқ", — деб ёзди Эрон президенти Масъуд Пизишкиённинг ўғли ва маслаҳатчиси Юсуф Пизишкиён.

Аввалроқ, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг янги олий раҳбари Мужтабо Хоминаий яраланган, лекин ўзини яхши ҳис қилаётгнанини айтган эди.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!