Япония ҳукуматининг гранти орқали Мўғулистонга 2,35 миллион доза Pfizer вакцинаси юборилади, дастлабки 84 240 дозаси юборилди.
Бундан ташқари, Япония ҳукумати Мўғулистонга пандемия ва фавқулодда вазиятларда CОVID-19 салоҳиятини кучайтириш учун 21,5 миллион доллар миқдорида грант ажратади.
«Биз Япония ҳукумати Pfizerнинг 2,5 миллион дозадаги 2,35 миллион вакцинасини сотиб олишга маблағ ажратаётганидан хурсандмиз. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) кўмаги эмлаш дастурини янада кучайтиради ва Мўғулистоннинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятини жонлантиришга ёрдам беради деб умид қиламиз ”, - деди Япониянинг Мўғулистондаги элчиси Кобаяши Хироюки.