Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Мўғулистондан гўшт олиб келиш ҳуқуқи фақат 3 та корхонага берилиши мўлжалланмоқда

Мўғулистондан гўшт олиб келиш ҳуқуқи фақат 3 та корхонага берилиши мўлжалланмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Мўғулистон Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинганди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қуруқ ва ҳўл мевалар, мева шарбатлари ҳамда бошқа маҳсулотларни Мўғулистон Республикасига экспорт қилувчи ва ушбу давлатдан гўшт олиб келувчи корхоналар рўйхати маъқулланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ушбу қарорнинг иловасидаги корхоналар рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат берилади.

Белгиланишича, Мўғулистон Республикасидан олиб келинадиган гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳисобидан:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси давлат захираси учун қабул қилади;

республика бюджет ташкилотлари, ижтимоий соҳа ва махсус объектларнинг эҳтиёжи таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси давлат захираси учун гўшт қабул қилиш юзасидан иловага мувофиқ корхоналар билан Мўғулистон Республикасидан гўшт олиб келиш бўйича шартномалар тузади.

Молия вазирлиги Мўғулистон Республикасидан олиб келиниб республика бюджет ташкилотлари, ижтимоий соҳа ва махсус объектларга етказиб берилган ҳамда давлат захирасига қабул қилинган гўшт ва гўшт маҳсулотлари учун тўловларни ўз вақтида амалга оширади.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ 2019 йил 1 августдан бошлаб икки йил муддатда Мўғулистон Республикасига маҳсулотларни экспорт қилиш ҳамда импорт учун сарфланган транспорт харажатларининг 50 фоизи миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. 

Белгилаб қўйилишича, Мўғулистон Республикасидан импорт қилинадиган гўшт ва гўшт маҳсулотларига 10 фоиздан юқори бўлмаган устама белгилашга рухсат этилади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қуруқ ва хўл мевалар, мева шарбатлари ҳамда бошқа маҳсулотларни
Мўғулистон
 Республикасига экспорт қилувчи ва ушбу давлатдан гўшт олиб келувчи корхоналар РЎЙХАТИ

Киритилди: 11:14 28.07.2019. Ўқилди: 3066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!