Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Мудофаа вазирлигининг махсус мутахассислари Тошкентни дезинфекция қилишди

Мудофаа вазирлигининг махсус мутахассислари Тошкентни дезинфекция қилишди

Кеча, 28 март куни эрта тонгдан Қуролли Кучлар Бош штаби радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинлари ҳамда Мудофаа вазирлиги Санитария эпедимиология назорат маркази ҳамкорлигида тактик ўқув машғулоти бошланди.

Мақсад республикамиздаги жамоат жойлари, бозорларда дезинфекция ишларини олиб бориш, коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, фуқароларимиз хавфсизлиги, саломатлигини таъминлашдирдея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Эрта тонгдан бошланган махсус ўқувда юрт ҳимоячилари 10 дан ортиқ махсус техникалар, керакли усукуналар билан Тошкентдаги жамоат жойларида дезинфекция ишларини амалга оширдиТаъкидлаш керакки, гепохлорид натрий, Жавил-Д каби дори воситалар аралашмасидан тайёрланган суюқлик барча зарарли вирусларни йўқ қилади.

Шу боис юрт ҳимоячилари ушбу аралашмадан кенг фойдаланмоқда. Дунёнинг 195 дан ортиқ давлатига кириб борган коранавирус пандимеясига қарши курашиш, мазкур муаммони ҳал этиш ҳар биримизнинг муҳум вазифамиз ҳисобланади. Ҳарбийлар ҳам ушбу глабал масалада халқимиз соғлиғини ҳимоя қилиш учун муносиб ҳисса қўшяпти.

Амалий тактик ўқув машғулотида юрт ҳимоячилари Юнусобод, Эски Жува, Олой деҳқон бозорларидаги серқатнов кўчалар, ерости ўтиш жойлари ҳамда  чиқиндихоналарда тўлиқ дезинфекция ишларини амалга оширди. Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари иштирокида бошланган тактик ўқув машғулотлари  мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

 

Киритилди: 19:40 29.03.2020. Ўқилди: 1773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!