Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Мудҳиш жиноят! Наманганда аёл ўз қайнотасининг қурбонига айланди

Мудҳиш жиноят! Наманганда аёл ўз қайнотасининг қурбонига айланди

Мастлик инсонни энг разил, жирканч ишларга бошлаши тайин. Наманганда содир бўлган фожиа бу фикрни яна бир карра исботлайди.

Учқўрғон туманида 64 ёшли шахс ичкилик оқибатида 31 ёшли келинини пичоқлаб ўлдириб қўйди. У аввал ҳам судланиб, қамалган ва 2019 йилда озодликка чиққан.

Тафсилотларга тўхталсак. Қайнота маст ҳолда уйга кириб келади ва келини билан жанжаллашиб қолади. Натижада ошхона пичоғини олиб, келинининг юрак ва қорин қисмига бир неча марта зарба беради. Аёл воқеа жойида ҳаётдан кўз юмади.

Айни дамда эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:33 12.09.2021. Ўқилди: 7195 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!