MrBeast’нинг "супекари" Тошкентда ЙТҲга учрагани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Ижтимоий тармоқларда машҳур блогер MrBeast’нинг автомобили Тошкентда шикастлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Бироқ Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий баёнотига кўра, автомобил Тошкентда эмас, блогернинг Ҳиндистонга бўлган сафарида шикастланган.
ИИББ фуқаролардан ижтимоий тармоқларда асоссиз ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.
Аввалроқ, Дунёнинг энг машҳур блогери MrBeast Тошкентга келгани ҳақида хабар берилганди
MrBeast 2026 йил ҳолатига кўра, ижтимоий тармоқларда жами 873 млнлик кузатувчига эга.
Бугун Тошкентда машҳур блогер иштирокида махсус тадбир бўлиб ўтиши режалаштирилган.