Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Винисиус Жуниор билан шартнома узайтирилишига муносабат билдирди.
«Мен учун бу янгилик кутилмаган ҳолат бўлмади. Вазиятни тушунтиришганда, менинг биринчи саволим шундай бўлди: “У қолишни истайдими ёки йўқми?” Менга унинг қолишни хоҳлаши айтилди, шу боис ўзимни хотиржам ҳис қилдим. У дунёнинг энг кучли 10 футболчиси қаторига кирадими-йўқми, буни баҳолашни истамайман. Лекин у албатта энг яхши футболчилардан бири, энг яхшилар эса «Реал»да ўйнаши керак», — дея Моуриньонинг сўзларини испан нашри Diario AS келтиради.
Ўтган мавсумда 26 ёшли Винисиус барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда майдонга 53 баҳсда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 22 бор ишғол этди ва 14 голли узатма амалга оширди.