Жорий мавсумни совринсиз якунлаган “Реал” раҳбарияти жамоа бошқарувига тажрибали мураббий Жозе Моуриньони олиб келишга қарор қилган.
Португалиялик мутахассиснинг ўзи аллақачон “Реал” таркибини шакллантириш бўйича режаларни тузишга киришиб кетди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Моуриньо Мадридга олиб келинадиган футболчиларни аниқлаб бўлган, бироқ бу рўйхат ҳам якуний эмас.
Бундан ташқари, The Touchline нашрининг таъкидлашича, бир қатор футболчиларнинг келажаги мавсумолди тайёргарлиги пайтида улар Моуриньода қандай таассурот қолдиришига боғлиқ бўлади.
Бу рўйхатда Эндрик ва Николас Пас ҳам бор. Биринчиси “Лион”даги ярим йиллик ижарадан кейин “Реал”га қайтмоқда, иккинчиси эса, “Комо”дан қайта сотиб олиниши керак.
Келажаги Моуриньонинг қарорига боғлиқ бўлган ўйинчиларнинг тўлиқ рўйхатига Франко Мастантуоно, Эндрик, Николас Пас, Гонсало Гарсия, Фран Гарсия, Эдуардо Камавинга, Браим Диас, Тьяго Питарч, Рауль Асенсио киритилди.