Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Моуриньо Раулни «Реал»га қайтармоқчи

Моуриньо Раулни «Реал»га қайтармоқчи

Жозе Моуриньо «Реал Мадрид» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди. «Diario SPORT» нашри тарқатган хабарга кўра, португалиялик мутахассис ўз мураббийлар штабига мадридликлар афсонасини киритмоқчи.

Гап «қаймоқранглилар»нинг собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес ҳақида кетмоқда. Бироқ унинг «Реал»га қайтиши бироз қийин кузатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Рауль 1994 йилдан 2010 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилган. Мадрид клуби таркибида у 16 та соврин, жумладан, 3 та Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритган.

Киритилди: 23:39 17.05.2026. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!