Москвадаги парадда президент Путинни қўриқлаш кучайтирилади — Россия президенти матбуот котиби.
"Биласизки, йирик байрамлар арафасида ва, албатта, мамлакатимиздаги энг муҳим байрам — Ғалаба куни олдидан тегишли махсус хизматлар томонидан доимо қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилади", — деди Дмитрий Песков.
Кремл вакили буни Украинадан кутилаётган “террорчилик таҳдиди” билан изоҳлади. Путиннинг шахсий хавфсизлиги ҳам шу сабабли кучайтириляптими, деган саволга Песков “албатта”, деб жавоб берди.