Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Москвада уй фарроши хонадондан 155 та олтин қуйма ўғирлади

Москвада уй фарроши хонадондан 155 та олтин қуйма ўғирлади

Москва шаҳрининг ғарбий қисмидаги хонадондан 155 та олтин қуймани ўғирлаган уй фаррошиси қўлга олинди. Ўғирлик юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, хонадон эгаси уйда бўлмаган вақтда клининг хизмати ходими ётоқхонадаги сейфни очиб, олтин қуймаларни олиб кетган. Сейф калити эса каравот ёнидаги тумбочкада сақланган. Етказилган зарар миқдори бир миллион рублдан ошган.

Полиция Новгород вилоятида яшовчи 52 ёшли аёлни қўлга олган. Москва вилоятидаги ижара уйида ўтказилган тинтув вақтида ундан ҳар бири 53 граммлик саккизта олтин қуйма топилган.

Гумонланувчи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига олтинларни қимматбаҳо металлар сотиб олувчи шахсларга топшириб, тушган пулни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаганини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми (ўғирлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Аёлга айблов эълон қилинган ва унга нисбатан мамлакат ҳудудидан чиқиб кетмаслик ҳамда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиш тўғрисида тилхат кўринишидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Киритилди: 23:09 15.10.2026. Ўқилди: 803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!