Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Москвада «Путиннинг дафн маросими»ини ўтказмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Москвада «Путиннинг дафн маросими»ини ўтказмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Москвадаги Кутузов катта кўчасида полиция ходимлари уч нафар муддатсиз норозилик фаолларини қўлга олди, деб хабар беради Meduza.

Қўлга олинган фаоллар Россия президентининг туғилган куни муносабати билан «Путиннинг дафн маросими» норозилик акциясини ўтказишни режалаштирган.

Фаоллар билан бирга «МБХ медиа» мухбири Никита Масловский ҳам қўлга олинган. Нашр томонидан эълон қилинган видеода қўлга олинган шахслар ёнида тобутни ҳам кўриш мумкин.

«МБХ медиа» мухбирининг сўзларига кўра, полициячилар нима сабабдан фаоллар ва журналист қўлга олинганини айтмаган. Масловский ҳуқуқ-тартибот ходимларига пресс-картаси ва нашрнинг топшириғини кўрсатган, бироқ уни барибир қўлга олишган.

Киритилди: 12:33 08.10.2019. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!