Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Москвада минус 27 даража совуқ кутилмоқда. Бу 65 йил ичида биринчи марта...

Москвада  минус 27 даража совуқ кутилмоқда. Бу 65 йил ичида биринчи марта...

Москвада 65 йилдан бери кузатилмаган қаттиқ совуқ 23 февралга ўтар кечаси кутилмоқда. Ҳарорат минус 27 даражагача пасаяди, деб хабар берди РИA Новости.

23 февраль куни Москвада аномал ҳарорат тунда минус 25-27 даражагача, минтақада минус 25-30, шарқда баъзи жойларда минус 33 гача, кундузи минус 16, Москва вилоятида - минус 13-18 даражагача совийди.

Узоқ муддатли меъёрдан 13-15 даража паст бундай кўрсаткичлар - 23 февралда ярим асрда бир мартадан камроқ содир бўлади.

Сўнгги марта Москвада бундан  65 йил олдин шу қадар совуқ бўлган эди, ўшанда, 1956 йили метеорологлар минус 27,1 даражани қайд этган ва мутлақ рекорд 1945 йилга тегишли - ўша йили термометрлар минус 30,5 даражада музлаб қолганди.

Киритилди: 16:28 22.02.2021. Ўқилди: 2754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!