Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Москва вилоятидаги ўрмонда ўзбекистонликнинг жасади топилди

Москва вилоятидаги ўрмонда ўзбекистонликнинг жасади топилди

8 октябрь куни Москва вилояти Люберец туманидаги ўрмондан Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган.

ТИВ хабарига кўра, аввалроқ 2 октябрь куни “Томилинск электрон заводи” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси” МЧЖнинг объектларидан бирида девор қулаши натижасида ҳамюртимиз вафот этгани ва ташкилот раҳбарлари мазкур ҳолатни яширишга уринаётгани тўғрисида маълумот бор эди.

Элчихона шу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расмий мурожаат қилган ва бош консул Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграция агентлиги ваколатхонаси раҳбари билан биргаликда воқеа жойига борган эди.

Тергов органлари қидирув амалиётларини олиб борган ва марҳумнинг жасади объектдан 5 км. узоқликдан топилган.

Айни пайтда тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давом этмоқда.

Элчихона вазиятни назоратга олган ва марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилмоқда.

 

Киритилди: 12:17 11.10.2019. Ўқилди: 2996 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!