Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Молхонадаги ўғирлик: Ромитанда айбдор жазосини олди

Молхонадаги ўғирлик: Ромитанда айбдор жазосини олди

Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг очиқ суд мажлисида, судланувчи М.Алиевга нисбатан жиноят иши кўрилиб, унга нисбатан тегишли ҳукм ва жазо тайинланди.

Иш ҳолатига кўра судланувчи вояга етмаган М.Алиев қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиб ўғирлик жиноятини содир қилган.

Чунончи, у жорий йилнинг 05 январь куни тахминан соат 23:00 ларда осон йўллар билан текин даромад орттириш мақсадида қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, Вобкент тумани Сўфидеҳқон МФЙ, Дукчилар қишлоғида яшовчи Олимов Комилжон Камоловичнинг молхонасига экин даламайдонлари орқали яширин равишда кириб, молхонада турган буғдой маҳсулотларини ўғирлаб, орадан бир неча кун ўтгач, содир қилган жиноятидан бирор-бир шахс хабар топмаганлиги сабабли ўғрилик жиноятини қасддан давом эттириб, 2020 йил 06 январь куни кеч соат 02:00 ларда К.Олимовнинг молхонасига иккинчи маротаба кириб, жами 300 килограммга тенг буғдой маҳсулотларини талон-тарож қилиб, жабрланувчига жами 540.000 сўмлик моддий зарар етказиб, ўғирлик жиноятини содир этган.

Суд мажлисида судланувчига М.Алиевга жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиб, у томонидан содир қилинган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жиноят содир қилиш шароити ва сабабларини, унинг шахсини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини, муқаддам судланганлигини, жабрланувчининг даъвосини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни инобатга олиб, М.Алиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 1 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

 

Киритилди: 15:18 20.02.2020. Ўқилди: 1522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!