Бугун 17 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Молиявий мустақил олийгоҳлар ҳар йили 1 млрд сўмгача грант эълон қилади

Молиявий мустақил олийгоҳлар ҳар йили 1 млрд сўмгача грант эълон қилади

Бунда талабгорлар ўз аризалари билан ҳар йили 20 июлга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади. Натижалар ҳар йили 5 сентябрга қадар эълон қилинади.

Молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотида ГПА кўрсаткичи 3,3 дан 4 гача бўлган белгиланган тоифадаги талабаларга навбатдаги ўқув йили учун олий таълим ташкилоти гранти тақдим этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бунда молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотлари ҳар йили ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўмгача бўлган миқдорда олий таълим ташкилоти грантини тақдим этади.

Бунда олий таълим ташкилоти гранти тақдим этилган талабанинг ГПА кўрсаткичи:

  • 3.3- 3,39 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 20 фоизи;
  • 3.4- 3,49 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи;
  • 3.5- 3,59 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 40 фоизи;
  • 3.6- 3,69 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 50 фоизи;
  • 3.7- 3,79 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 60 фоизи;
  • 3.8- 3,89 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 70 фоизи;
  • 3.9- 3,99 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 80 фоизи миқдоридаги қисми ушбу олий таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда талабгорлар ўз аризалари билан ҳар йили 20 июлга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади. Натижалар ҳар йили 5 сентябрга қадар эълон қилинади.

Маълумот учун: бундай қўшимча грант бериладиган тоифалар рўйхати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Киритилди: 16:55 15.03.2025. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!