Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Молия вазири: "Ваъда бера олмаймиз. Бунинг иложи йўқ"

Молия вазири: "Ваъда бера олмаймиз. Бунинг иложи йўқ"

Бугун 25 январ куни Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Унда Сенат раисининг биринчи ўринбосари — Содиқ Сафоев, Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари — Акмал Саидов, Молия вазири — Жамшид Қўчқоров, Ташқи ишлар вазири — Абдулазиз Комилов, Адлия вазири — Руслан Давлетовлар иштирок этишмоқда.

Сессияда Ўзбекистон Молия вазири Жамшид Қўчқоров рақамли иқтисодиёт ва инфляция ҳақида ўз фикрларини билдирди:

Рақамли иқтисодиёт бугун миллий иқтисодиётнинг қиёфасини ўзгартиряпти, иқтисодни шаффоф амалга оширишга имкон яратмоқда. Рақамли иқтисодиёт иқтисодда самарадорликни оширади, меҳнат унумдорлиги ортади. Биз ҳужжатларни қоғоздан электрон тизимга олиб чиқамиз.

Шунингдек, вазир ЯИМ ва инфляция ҳақида шундай деди:

Биз ЯИМни кўпайтирмасак, одамларни ҳеч қачон бой қила олмаймиз.

2020 йил Инфляция паст бўлишига ваъда бера олмаймиз. Бунинг иложи ҳам йўқ. Айниқса, пахта ва ғаллага давлат закази бекор қилинса, пахта ва ғалла эгаси ярмаркаларда ўз нархини қўяди. Бу эса нарх-наво ўсишига олиб келади.

Молия вазири Жамшид Қўчқоровга “мурожаатда айтилган грантлар ва қўшимча харажатлар бюджетга зарар бўлмайдими“, деган савол ҳам берилди. Қўчқоров молия вазири сифатида, бу ерда бюджетга юк бўладиган ортиқча харажатларни кўрмаяпман, деди.

Киритилди: 18:28 25.01.2020. Ўқилди: 5909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!