Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Молия вазири Ўзбекистонда камбағалликни йўқотишнинг 3 та йўлини айтди

Молия вазири Ўзбекистонда камбағалликни йўқотишнинг 3 та йўлини айтди

Молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда камбағалчиликни йўқ қилишга қаратилган чора тадбирлар ҳақида қўйидагиларни айтиб берди. Sputnik мухбири хабарига асосан. 

Жамшид Қўчқоров айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд бўлган, камбағалларга ёрдам бериш тизимлари самарали эмас. Шунинг учун уларнинг натижалари ҳам юқори эмас. 

Молия вазирлиги бу борада ўз стратегиясини ишлаб чиққан. 

  1. Биринчи навбатда камбағаллар сонини ҳисоблаб оламиз, дейди Қўчқоров. Статистика бўйича Ўзбекистонда кам даромадли аҳоли 11,8%ни ташкил қилади. Бу 4.5 – 5 миллион киши бўлиши мумкин.   
  2. Камбағалликни камайтириш буйича прогнозлар ишлаб чиқамиз. 
  3. 2020 – 2025 йилларга мўлжалланган, иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринлари яратишга қаратилган стратегия ишлаб чикамиз.

Аслида ушбу стратегия бугунги кунда ишлашни бошлаган. Жаҳон банки Фаргона вилоятида кичик тадбиркорлик корхоналари учун 200 миллион долларлик кредит линияси очган. Бу лойиҳа қишлоқ ҳудудларида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун 125 000 долларгача булган кредитлар бериш. 

"Бировга нафақа бериш орқали камбағалликни камайтириб бўлмайди. Фақат иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш - бу ишда ёрдам бериши мумкин", - дейди вазир.

Киритилди: 19:02 27.01.2020. Ўқилди: 7183 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!