Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Эроннинг Баҳрайн энергетика инфратузилмасига ҳужумларини қоралади.
Бу ҳақда Моди ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Мен Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо Ал Халифа билан самарали суҳбатлашдим", деб таъкидлади у.
Баҳрайн қироли ва Баҳрайн халқига Рамазон табрикларини етказгандан сўнг, Ҳиндистон Бош вазири минтақадаги кескинликларга ҳам тўхталди:
"Биз минтақадаги вазиятни муҳокама қилдик ва энергетика иншоотларига қилинган ҳужумларни қораладик".