Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

MMA жангчиси ўз ғалабасини нишонлаётганда жиддий жароҳат олди (видео)

A A A
MMA жангчиси ўз ғалабасини нишонлаётганда жиддий жароҳат олди (видео)

Аралаш йўналиш (MMA) бўйича британиялик жангчи Жек Калшоу Йоркдаги AFС 10 ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақада кутилмаган жароҳат олди.

Калшоу Зак Эдвардс устидан муддатидан олдин ғалабани қўлга киритиб, уни биринчи раундда нокаутга учратди. Жангни тўхтатилганидан сўнг, Калшоу ғалабани катта шовқин билан нишонлай бошлади ва октагон панжарасидан муваффақиятсиз тарзда сакради.

Шу заҳотиёқ спортчига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати пайдо бўлди, кейинчалик Калшоу оғир жароҳат олгани аниқланди - ўнг тиззаси бўғинларининг шикастланиши. Шунингдек, у чап тиззасидан унча жиддий бўлмаган жароҳат олди.

«Шунга қарамай, ҳаммаси жуда яхши. Ушбу нокаут туфайли мен ҳақимда кўпроқ одамлар билиб олади ва ҳомий бўлишга интилишади. Плюс, мени шоуларга кўпроқ таклиф этишади. Мен билан юз берган вазиятда, оммавий ахборот воситаларидаги ҳар қандай хабар фақат фойда келтиради», - дея жароҳат олган спортчининг сўзларини келтиради MMA Fighting.

 

Киритилди: 10:49 23.11.2018. Ўқилди: 1567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!