Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Миссисипи штати аҳолиси Илон Маск компанияларини судга берди

Миссисипи штати аҳолиси Илон Маск компанияларини судга берди

Хабарларга кўра, улар маълумотларни қайта ишлаш маркази учун қурилган электр станциясидан чиқаётган мунтазам шовқиндан шикоят қилишмоқда.

Илон Маскнинг xAI ва SpaceX компаниялари Миссисипи штатида суд даъвосига дуч келди. Маҳаллий аҳоли вакиллари яқин атрофда жойлашган маълумотларни қайта ишлаш марказини энергия билан таъминловчи электр станцияси саломатликка салбий таъсир қилувчи мунтазам шовқин чиқараётганидан шикоят қилишди.

Шикоятлар Саутхейвен шаҳридаги электр станциясига қаратилган. xAI компанияси унинг қурилишига 20 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган. Станциянинг газ турбиналари шаҳар ва унинг атрофидаги маълумотларни қайта ишлаш марказларини энергия билан таъминлайди.

Даъвогарлар уйқусизлик, юқори даражадаги хавотир ва бош оғриғи каби жисмоний аломатлардан шикоят қилишмоқда. Улар турбиналарнинг ишини куну тун эшитиладиган "реактив двигателларнинг ғувиллаши"га қиёслашади.

Даъво аризасида Маск компанияларидан маънавий зарарни қоплаш, шунингдек, молиявий йўқотишларни тўлаш талаб қилинмоқда: даъвога кўра, ноқулайликлар сабабли бу ҳудуддаги кўчмас мулк нархи тушиб кетган, дейилади хабарларда.

Киритилди: Бугун 17:37. Ўқилди: 268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!