Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Мисрга саёҳат қилмоқчи бўлган ўзбекистонликларни қандай талаблар кутмоқда?

Мисрга саёҳат қилмоқчи бўлган ўзбекистонликларни қандай талаблар кутмоқда?

Миср Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга кириш қоидаларини кучайтирмоқда.

2026 йил 1 ноябрдан бошлаб Мисрда Ўзбекистон фуқаролари учун янги кириш қоидалари кучга киради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси дипломатик каналлар орқали олинган маълумотларга таяниб хабар берди.

Янги талабларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари кириш визасини Мисрнинг дипломатик ваколатхоналари орқали олдиндан расмийлаштиришлари керак бўлади. Туристик саёҳатларни ваколатли туроператорлар орқали ташкил этиш зарур.

Туристларнинг ёшига қараб алоҳида чекловлар назарда тутилган:

40 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари: Мисрга фақат яқин оила аъзолари — ота-онаси, турмуш ўртоғи ёки фарзандлари ҳамроҳлигида саёҳат қилиш мумкин бўлади. Бунда, саёҳат вақтида оиланинг ёнида камида $5000 миқдорида нақд пул бўлиши керак;

40 ёшдан ошган Ўзбекистон фуқаролари: Мустақил саёҳат қилаётган туристлар ўз ёнида камида $3000 миқдорида нақд пулга эга бўлиши лозим.

Шунингдек, Мисрга кириш вақтида меҳмонхона банд қилинганлиги тасдиғи, мобил алоқа учун контакт маълумотлари ва етарли молиявий маблағга эга эканликни исботловчи далилларни тақдим этиш талаб қилинади.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик туристлар Миср ҳудудида бўлган вақтларида туристик визани бошқа турдаги визага ўзгартириш бўйича ариза бера олмайдилар.

Киритилди: 21:33 08.10.2026. Ўқилди: 474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!