Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мисрдан Ўзбекистонга навбатдаги дори воситалар партияси етиб келди

Мисрдан Ўзбекистонга навбатдаги дори воситалар партияси етиб келди

Кеча «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган С гепатитига қарши “Даклатасвир” дори воситасининг олтинчи партиясин Тошкентга бепул етказиб берди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур акцияни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси ва «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси ташкил этган бўлиб, ушбу юкнинг юртимизга олиб келиниши Ўзбекистон ва Миср ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш, вирусологияда ўзаро қўллаб-қувватлашни ташкил этиш доирасида аввал эришилган келишувларнинг амалий натижасидир.

Умумий ҳажми 17 мингдан ортиқ “Даклатасвир” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Таъкидлаш лозимки, Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан

2023-2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,2 миллион долларлик жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситаларини юртимизга бепул етказиб бериш бўйича келишувларга эришилган.

Киритилди: 16:51 04.06.2023. Ўқилди: 1603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!