Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Мисрдан чартер рейс билан олиб келинган ўзбекистонликлар Навоийда карантинга олинди

Мисрдан чартер рейс билан олиб келинган ўзбекистонликлар Навоийда карантинга олинди

Ўзбекистоннинг Қоҳира шаҳридаги элчихонаси ТИВнинг Оператив штаби ва Ўзбекистоннинг транспорт ва соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда, 18 март куни Мисрда бўлган 177 нафар ўзбекистонликларни келтириш учун Шарм аш-Шайх—Навоий чартер рейсини ташкил этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Навоий вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, улар Навоий халқаро аэропортида кутиб олиниб, Кармана тумани ҳудудидаги Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли соғломлаштириш марказига 14 кунлик карантинга жойлаштирилди. Уларга махсус тайёргарлик ўқувларидан ўтган 60 нафар тиббиёт ходими бириктирилди.

Карантин кузатувига олинганларнинг 50 нафарини эркаклар, 90 нафарини аёллар ва 40 нафарини болалар ташкил этиб, улар орасида иситмалаган ва бошқа шикоятлари бўлганлар йўқлиги таъкидланмоқда.

Қайд этилишича, белгиланган муддатда зарур тиббий муолажалар, шахсий гигиена ва ҳимоя воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиши ташкил этилган. Вақтинча карантин муддати тугагач барча юртдошларимиз ўз вилоятлари — яшаш манзилларига тегишли тартибда кузатиб қўйилади.

Аввалроқ Наманганга Латвия ва Эрондан 16 март кечки пайт учиб келган йўловчилар 14 кунлик карантин учун санаторий ва шифохонага жойлаштирилгани хабар берилганди. Дам олиш масканида уларнинг белгиланган муддатда истиқомат қилишлари учун зарур шароитлар муҳайё этилган.

Киритилди: 19:03 18.03.2020. Ўқилди: 2241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!