Мисрнинг Шарм-уш-Шайх курортидаги меҳмонхоналардан бирида Россия фуқароси бўлган вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россиянинг Мисрдаги элчихонаси хабар берди.
Ҳодиса 14 октябрь куни содир бўлган. REN TV маълумотларига кўра, меҳмонхона ҳудудида аргимчоқдан икки нафар бола йиқилиб тушган. Улардан бири электр симлари жойлашган дарахт ёнига тушиб, ток уриши оқибатида вафот этган. Иккинчи бола эса шифохонага ётқизилган.
Россия дипломатлари Миср расмийлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, ҳалок бўлган боланинг ота-онасига унинг жасадини ватанга олиб кетиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам берилмоқда.