Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Мисрда Рамзес II нинг ҳайкали топилди

Мисрда Рамзес II нинг ҳайкали топилди

Мисрнинг Гиза шаҳрида археологлар қадимги Миср худоси Птаҳ ибодатхонаси яқинида фиръавн Рамзес II ҳайкалининг юқори қисмини топди. Бу ҳақда Миср қадимий ёдгорликлар бўйича вазирлиги маълумотларига асосланиб «РИА Новости» хабар берди.

Рамзес Иккинчининг ҳайкали пушти гранитдан ишланган бўлиб, у куч, ҳаётий қувват ва яширин руҳ рамзи ҳисобланади», — дейди қадимий ёдгорликлар масалалари бўйича олий кенгаш бош котиби Мустафа Вазири.

Унинг сўзларига кўра, аввалроқ ҳам III сулола фиръавнлари ҳайкаллари топилган, бироқ улар ёғочдан ясалган эди.

Топилган ҳайкалнинг баландлиги 105, эни 55 сантиметрни ташкил этади. Ҳайкалнинг боши устида кўтарилган қўллар акс этган, бу эса куч ва ҳаётий қувватни акс эттиради.

Фиръавн ҳайкали хусусий ердан топилган бўлиб, ер эгаси декабрь ойи бошида яширин равишда қазилма ишларини олиб боргани учун туризм полицияси томонидан ҳибсга олинган.

Қайд этилишича, топилма реставрация қилиш учун очиқ осмон остида жойлашган энг яқин музейга жўнатилган.

Киритилди: 19:14 12.12.2019. Ўқилди: 2213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!