Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мисрда мумиёланган ҳайвонлар қабрлари топилди

Мисрда мумиёланган ҳайвонлар қабрлари топилди

Хабар берилишича, Саккарада Янги қироллик даврига оид учта қабр (милоддан аввалги 1570—1070 йиллар) ва Қадимги қироллик даврига оид тўртта қабр (милоддан аввалги 2780—2263 йиллар) топилган. Янги қироллик даврига оид қабрлар мумиёланган мушукларни дафн қилиш учун фойдаланилган. Қабрларга ҳарамда хизматда бўлган мушуклар дафн қилинган. Жами бир неча юзта мумиёланган ҳайвон танаси топилган. Бундан ташқари алоҳида сағанада юзлаб мумиёланган қўнғизлар, кобралар, тимсоҳлар ва шер топилган.

Топилган артефактларни Саккара ҳудудида жойлашган музейда 15 ноябрдан бошлаб томоша қилиш мумкин. Янги топилмалар кўргазмаси бир ой давом этади.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 11:52 11.11.2018. Ўқилди: 1642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!