Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси 2030 йилда лавозимини тарк этишини билдирди

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси 2030 йилда лавозимини тарк этишини билдирди

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси 2030 йилда, амалдаги президентлик муддати тугагач, лавозимини тарк этишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Миср Конституцияси дахлсиз. Келгуси давр, яъни 2030 йил менинг президентлик муддатим тугашини белгилайди. Бу масала аниқ ҳал қилинган ва муҳокама қилинмайди», — деди ас-Сиси.

Абдулфаттоҳ ас-Сиси 2014 йилдан бери Мисрни бошқариб келмоқда. У 2018 йилда иккинчи муддатга қайта сайланган. 2019 йилда ўтказилган референдум натижасида эса президентлик муддатини тўрт йилдан олти йилга узайтириш ва ас-Сисига яна бир муддатга номзодини қўйиш имконини бериш кўзда тутилган конституциявий ўзгаришлар маъқулланган.

Киритилди: 18:34 17.10.2026. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!