Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Миср курортида германиялик сайёҳ кобра чақишидан вафот этди

Миср курортида германиялик сайёҳ кобра чақишидан вафот этди

Германиялик сайёҳ Мисрнинг курорт ҳудудида илон ўйнатувчи шоу вақтида кобра чақиши оқибатида вафот этди.

Маълум қилинишича, фожиа илон ўйнатувчи чиқиши давомида юз берган. Шоу пайтида кобра сайёҳни чаққан ва у қисқа вақт ичида оғир аҳволга тушган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Мутасаддилар хавфли шоу дастурлари ва хавфсизлик чораларига амал қилиниши масаласини кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 21:37 28.04.2026. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!