Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Миср энергияни қаттиқ тежаш тартибини жорий этмоқда

Миср энергияни қаттиқ тежаш тартибини жорий этмоқда

Бунга ёқилғи нархи ошиши сабаб бўлмоқда деб ёзмоқда Financial Times нашри.

Газетанинг ёзишича, ҳукумат кўчаларни ёритишни қисқартиради, билбордларни ўчиради ҳамда дўкон ва кафеларга ҳафтада беш кун соат 21:00 да ёпилиш мажбуриятини юклайди. Дизел ёқилғиси сарфи юқори бўлган лойиҳаларнинг бир қисми аллақачон тўхтатилган.

Бош вазир Мустафо Мадбулининг таъкидлашича, газ импорти учун харажатлар уч баравар ошиб, ойига 1,65 миллиард долларга етган.

Шунингдек, ҳукумат ҳафтасига 1–2 кун масофавий иш тартибига ўтиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!