Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Миш-мишми ё ҳақиқат: президент касалликка чалинди

Миш-мишми ё ҳақиқат: президент касалликка чалинди

3 июнь куни Туркманободда Туркманистон президенти гурбангули Бердимуҳаммедовнинг касаллиги тўғрисидаги миш-мишларга қарши ҳаракатларни муҳокама қилиш мақсадида минтақа раҳбарияти вакиллари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Иштирокчиларга Лебап вилояти аҳолиси, айниқса, чет элда қариндошлари бўлган ва ижтимоий тармоқларга кириш имкони бўлган аҳоли қатлами билан "ишлаш" топширилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакилларининг сўзларига кўра, Туркманистон фуқаролари бундай "номақбул" маълумотларни хориждаги қариндошлари орқали олишмоқда.

 

Бундан ташқари, йиғилишда айни пайтда тарқатилган миш-мишларга қарши одамларнинг огоҳлигини ошириш мақсадида 800дан ортиқ полиция ҳамда МХХ ходимлари Лебапда хизмат қилаётгани маълум қилинган. 

Айрим маълумотларга кўра, бундай йиғилишлар мамлакатнинг яна 5 вилоятида ўтказилган.

Мамлакат президентининг касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда май ойининг охирида тарқалган эди. 

21 май куни таркибида анестезиолог ҳам бўлган туркиялик врачлар гуруҳи шошилинч тарзда Ашхободга учиб келган. Шошилинч тиббий ёрдамга ким мухтож бўлиб қолгани ошкор этилмади. 

Кейинроқ Turkmen Yurt TV давлат раҳбарининг онаси Огулобод Бердимуҳаммедов оғир аҳволга тушиб қолганини маълум қилди.
ca-news.org
Киритилди: 15:12 10.06.2019. Ўқилди: 8515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!